Ўз тарихида илк бор ЕЧЛда иштирок этадиган
Ads

Ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Аталанта” клуби ушбу нуфузли мусобақа доирасидан ўрин олган уй ўйинларини "Сан-Сиро"да ўтказмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Аталанта” раҳбарияти бу борада “Интер” билан келишувга эришган. Аммо, улар энди “Милан”нинг розилигини ҳам олишлари керак. Боиси, ушбу аренада “нерадзуррилар” билан бир қаторда “россонерилар” ҳам ўз ўйинларини ўтказишади.

Таъкидлаш керакки, “Аталанта”нинг уй стадиони ҳисобланган “Адзурри д′Италия”да айни дамда реконструкция ишлари кетмоқда. Шу боис, УЕФА ушбу ўйингоҳда еврокубокларни ўтказишга руҳсат бермади.