Ўзбек футболчиси “шов-шув” кўтарди! Европада легионеримизга эътибор қаратишди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов ўйнаётган “Ордабаси” клуби УЕФА таснифидаги учинчи мусобақа – Конференциялар лигаси саралаш турнирининг иккинчи босқичида қатнашмоқда.

Шимкент жамоаси бу босқичда Польшанинг кўп карра чемпиони ва энг кучли жамоаси – “Легия”га тўқнаш келган. Қозоғистонда ўтказилган дастлабки учрашувда шимкентликлар икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда борганига қарамай, беллашув якунланиши арафасида ғалабани қўлдан чиқариб, 2:2 ҳисобидаги дуранг билан кифояланди.

64c276cdcabb9

Энди бир неча соатдан кейин “Ордабаси” Польшада рақиб майдонида жавоб ўйинида иштирок этади.

Ҳал қилувчи беллашувдан олдин “Легия” матбуот хизмати ходими Матеуш Окрашевски “Ордабаси” жамоасининг етакчилари ҳақида ёзди.

- “Ордабаси” жамоаси “Легия” билан бўлган биринчи ўйинда уларнинг мухлислари кейинги йилларда кўникиб қолган ўйинни намойиш қилди.

Жамоа ўйинининг “меъморлари” барча ҳаракатларда иштирок этган жамоа сардори Асхат Тагиберган, ҳар икки қанотда “шов-шув” кўтарган Шаҳбоз Умаров бўлди.

Шунингдек, Сергей Малий ва Папе Мамаду Мбодж ҳимояда жуда яхши ўйнади.

Қозоғистонликлар асосий эътиборини ҳимояни мустаҳкам ушлаш ва ўткир қарши ҳужумлар уюштиришга қаратди.

“Ордабаси” ўйин услубида стандарт вазиятлар алоҳида аҳамият касб этади. “Легия” дарвозасига иккинчи голни айнан ана шундай вазиятдан киритишди. Қозоғистон жамоаси бўйи баланд ҳимоячилара эга ва стандарт вазиятларда айнан уларга тўп юқорилаб етказиб берилади. “легия” жавоб ўйинида мана шу омилларга эътибор қаратиши керак бўлади, - деб ёзди клуб матбуот хизмати вакили Матеуш Окрашевски.

Таъкидлаш жоизки, “Легия” ва “Ордабаси” ўртасидаги жавоб учрашуви олдидан легионеримиз Шаҳбоз Умаров ҳам бўлажак баҳс ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Биз рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч кимдан қўрқаймиз. Чунки менталитетимиз айнан шунақа.

Биз чиройли футбол ўйнаб, охиригача курашамиз. Беллашувдан кейин таблога қараб қўямиз, - деди Шаҳбоз Умаров.

14754d3c5ba2c7af20342723b9287ed2

“Легия” ва “Ордабаси” ўртасидаги жавоб учрашуви 3 августдан 4 августга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да бошланиши режалаштирилган.

Машҳур мураббий Шомуродовга баҳо берди

Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

“Кальяри” мухлислари Шомуродов дебюти ҳақида нималар деяпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

ЦСКА мазза қилади: Файзуллаевнинг кучли томони кўп, камчилиги эса...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!