Ўзбек ҳужумчиси Европанинг яхши лигаларида кўп гол ура олади!

Беларусь олий лигасида иштирок этаётган “Энергетик-БГУ” жамоаси ўз тарихида илк бор чемпионат вице-чемпиони бўлди. Минсклик “талабалар”нинг кумуш медалга эга чиқишида мавсумнинг 30 та учрашувида 26 та гол урган Бобур Абдухолиқовнинг ҳиссаси катта бўлди.

20220911150939

Муваффақиятли мавсумдан кейин “Энергетик-БГУ”ни бир неча етакчи ўйинчилар тарк этди. Хусусан, жамоа тўпурари Абдухолиқов ҳам ўз омадини кучлироқ лигаларда синаб кўриш учун минскликлар билан хайрлашди.

“Энергетик-БГУ” бош мураббийи Павел Роднёнок жамоадаги ўзгаришлар ва мавсум қаҳрамони Бобур Абдухолиқов ҳақида фикр билдирди.

- Мавсумлар оралиғи ҳар доим ҳаракатларни қайта ўйлаб оладиган, таҳлил ва хулосалар чиқарадиган, келажакдаги режаларни тузадиган палла ҳисобланади. Турли туман фикрлар бор. Бироқ, мен ҳозир жамоа билан бирга эканман, демак бу ердаги шароитлар мени қониқтиряпти. Шундай экан, бу ердаги тартиб-қоидаларни қабул қилганман.

Олдиндан айтишим керакки, янги мавсум олдидан катта трансферлар бўлмайди. Клуб раҳбарияти ҳозир таркибда бўлган футболчиларга ишонч билдиради.

Бизнинг принципимиз шундай: бизга Европа даражасидаги талабларимизни бажара оладиган ўртача футболчи керак, талабни кўтара олмайдиган супериқтидор эгасидан фойда йўқ. Шундан келиб чиқиб, мавсумолди йиғинларда иштирок этаётган футболчилар асосий таркибни ташкил қиладиган ўйинчилардир.

Муваффақиятли мавсумдан кейин клубга ўз хизматини таклиф қилиб қўнғироқ қилаётганлар сезиларли даражада кўпайди. Улар орасида аввалги мавсумларда биз билан келиша олмай кетган футболчилар ҳам бор ва улар қайтишга тайёр.

Энди Бобур Абдухолиқов масаласи. Менинг назаримда, бу ўйинчи камида миллион доллар туради. Бобур Бельгия, Чехия, Польша каби Европанинг яхши чемпионатларида ҳам ўзини кўрсатишга қодир.

Ўзбек ҳужумчиси жарима майдончаси “эгаси” ҳисобланади. Агар у борадиган жамоада ўрта чизиқ вакиллари орасида қулай пас ошира оладиган футболчилар бўлса, Абдухолиқов ҳар қандай лигада юқори самарадорлик қайд этишга қодир, - деди Павел Роднёнок.

byec161df05e7

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдухолиқов “Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2021 йилнинг ёзида “Энергетик-БГУ” жамоасига кўчиб ўтган эди. 2022 йилги чемпионат 25 ёшли марказий ҳужумчимиз учун жуда муваффақиятли бўлди.

Абдухолиқав жамоасини кумуш медаль билан таъминлаш билан бирга бир неча шахсий совринлар соҳибига айланди. Бобур 26 та гол билан тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқди, чемпионатнинг энг яхши футболчиси ва ҳужумчиси сифатида эътироқ этилди. Гол+пас тизимида 32 балл тўплаб, олий лиганинг энг самарали ижрочисига айланди.

Шунингдек, Беларусь чемпионатида бешта рекордни ўрнатган Бобур Абдухолиқов яна Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтарилди.

Энди истеъдодли ҳужумчимиз ўз имкониятларни Европанинг кучлироқ лигаларидан бирида синовдан ўтказишга қарор қилган.

Тезкор: “Рома” кутилмаганда Шомуродов бўйича жиддий таклифни рад этди!

Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!