Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви ОФК классик тўқнашувлар қаторига қўшган ўйин. Рақибнинг ЖЧларидаги иштироки ва шармандали мағлубиятлари ҳақида

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашув олдидан биз рақиб ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

Танишинг – Саудия Арабистони

Саудия Арабистони терма жамоаси 1956 йилдан халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлаган. Шу йили ФИФАга қўшилган, орадан 3 йил ўтиб, ОФКга аъзо бўлган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Науаф Бин Файзал Бин Абдул Азиз. Терма жамоа бош мураббийи франциялик Эрве Ренар. Ушбу мутахассис шу йили ёзда бошқарувни қўлга олди.

Саудия Арабистони терма жамоаси илк расмий ўйинини 1957 йили Ливанга қарши ўтказган ва беллашувда дуранг қайд этилган. Саудияликларнинг энг йирик ғалабаси 2015 йили Шарқий Тимор билан баҳсда кузатилган. Ўшанда бўлажак рақибимиз 10:0 ҳисобида зафар қучган. Саудия Арабистони 1961 йили Мисрдан 13:0, Марокашдан эса 13:1 ҳисобидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилган.

3091573481272_1

Ушбу жамоа шу пайтга қадар жаҳон чемпионатида 5 бор қатнашган: 1994, 1998, 2002, 2006, 2018. Дебют иштирокида нимчорак финалгача борган ва бу мундиллардаги жамоанинг энг яхши натижа ҳисобланади. Қолган жаҳон чемпионатларида гуруҳ босқичи билан кифояланган.

Осиё кубогида 10 марта қатнашган: 1984 чемпион, 1988 чемпион, 1992 финалчи, 1996 чемпион, 2000 финалчи, 2004 гуруҳ босқичи, 2007 финалчи, 2011 гуруҳ босқичи, 2015 гуруҳ босқичи, 2019 нимчорак финал. Кўриб турганингиздек, саудияликлар илк иштирокларидаёқ кетма-кет 2 марта кубокни қўлга киритишган. Умуман олганда, жамоанинг Осиё қитъасидаги кўрсатгичлари анча яхши.

Саудия Арабистони ФИФА рейтингида 69-ўринни банд этган. ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида Яман (2:2) ва Фаластин (0:0) билан сафарда дуранг ўйнади. Сингапур (3:0)ни эса йирик ҳисобда таслим этди. Ушбу беллашувлардан 6 очко жамғарган Эмре Ренар шогирдлари турнир жадвалида Ўзбекистондан сўнг иккинчи поғонада бормоқда.

Саудия Арабистонининг ноябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби

Эрве Ренар келаётган иккита беллашувга кенгайтирилган таркибни маълум қилди.

Қуйидаги 25 футболчи 14 ва 19 ноябрь кунлари ўтказиладиган учрашувларга чақирилди.

Дарвозабонлар: Амин Бухари, Фаваз Ал Қарни (иккаласи - "Ал Иттиҳод"), Муҳаммад Ал Овайс ("Ал Аҳли")

Ҳимоячилар: Абдуллаҳ Маду, Абдулраҳмон Ал Обайд (иккаласи - "Ал Наср"), Зиёд Ал Саҳафи, Сауд Абдулҳамид (иккаласи - "Ал Иттиҳод"), Муҳаммад Ал Куброни ("Ал Аҳли"), Ҳассан Ал Тамбакти ("Ал Ваҳда"), Ёсир Ал Шаҳрони, Муҳаммад Ал Бурайк (иккаласи - "Ал Ҳилол")

Ярим ҳимоячилар: Абдуллаҳ Ал Ҳайбари, Абдулраҳмон Ал Доссари, Яҳё Ал Шеҳри (барчаси - "Ал Наср"), Абдуллоҳ Отайф, Салмон Ал Фараж, Салим Ал Довсари, Наваф Ал Обид, Хатан Баҳбри (барчаси - "Ал Ҳилол"), Абдуллаҳ Ал Малки, Абдулазиз Ал Биши (иккаласи - "Ал Иттиҳод"), Абдулфаттоҳ Асири ("Ал Аҳли")

Ҳужумчилар: Фераз Ал Брикан ("Ал Наср"), Абдуллаҳ Ал Ҳамдан ("Ал Шабаб"), Ҳарун Камара ("Ал Иттиҳод").

7791573481161 

Учрашув чипталари

Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйини чипталарини электрон шаклда сотиб олишлари мумкин.

Мухлислар 3 хил тоифада чипталар ҳарид қилишлари мумкин:

1-тоифа – 15 000 сўм;

2-тоифа – 25 000 сўм;

CIP – 35 000 сўм.

ОФК классик тўқнашувлар қаторига қўшган ўйин

Бир неча ой аввал ОФК расмий сайти ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раундида бўлиб ўтадиган баъзи учрашувларга алоҳида аҳамият қаратганди ва кутилаётган классик тўқнашувлар деб атади. Мазкур баҳслар орасида Ўзбекистон – Саудия Арабистони қарама-қаршилиги ҳам келтирилган.

- 14 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви ўтказилади. Ҳар икки жамоа янги мураббий қўл остида жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашади. Қизиғи, иккала мутахассис ҳам Африка қитъасида ишлаган (Эктор Купер назарда тутилган) ва Осиёга нисбатан Африка футболини бирмунча яхши билади, - дейилган ОФК расмий сайтида.

24CF20DC00000578-0-image-a-27_1421581697420

Ўзаро тўқнашувлар

Саудия Арабистони билан ўзаро 10 учрашувнинг 4 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5 ўйинда имконият бой берилган ва битта баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи: 13-21 рақиб фойдасига.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саудияликларга қарши баҳслардаги энг йирик ғалабаси 4:1, 3:0. Энг йирик мағлубиятимиз эса 5:0.

Жамоалар бир марта ўртоқлик ўйини ўтказишган ва ўшанда саудияликлар ўз уйларида йирик ҳисобда зафар қучишган.

Ўзаро қарама-қаршиликларнинг биринчиси ва охиргисида ғалаба қозонганмиз. Ўйлаймизки, терма жамоамиз 14 ноябрь куни мазкур ёқимли анъанани давом эттиради.

Sardor_Rashidov_MTJ_gol

1994 йил 3 октябрь. Осиё ўйинлари

Суадия Арабистони U-23 – Ўзбекистон 1:4

2000 йил 20 октябрь. Осиё кубоги

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 5:0

2004 йил 22 июль. Осиё кубоги

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:0

2005 йил 9 февраль. ЖЧ-2006 иккинчи саралаш босқичи

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 1:1

2005 йил 8 июнь. ЖЧ-2006 иккинчи саралаш босқичи

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 3:0

2007 йил 22 июль. Осиё кубоги

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 2:1

2008 йил 26 март. ЖЧ-2010 учинчи саралаш босқичи

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:0

2008 йил 22 июнь. ЖЧ-2010 учинчи саралаш босқичи

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 4:0

2010 йил 9 октябрь. Ўртоқлик ўйини

Суадия Арабистони – Ўзбекистон 4:0

2015 йил 18 январь. Осиё кубоги

Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви эртага 17:00да "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
14/11/2019 10:27
S.Arabistonda 6 emas 5 ochko bor shekilli
&
TFT
13/11/2019 22:13
Хозирги Саудлар олдингисидан анча кучсиз деб уйлайман.Эртага худо хохласа йирик хисобда галаба козонамиз.
&
TFT
13/11/2019 22:12
Хозирги Саудлар олдингисидан анча кучсиз деб уйлайман.Эртага худо хохласа йирик хисобда галаба козонамиз.