Ўзбекистон Жанубий Кореяда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

Айни пайтда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. 

Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро мусобақа ёки ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда. Сентябрь ойида юртимизда Эрон олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилди. 

Октябрда ҳам Любинко Друлович шогирдлари халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Терма жамоамиз октябрда Сеулда йиғин ўтказади ва мазкур йиғин доирасида Жанубий кореялик тенгқурларига қарши 2 та ўйин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Дастлабки баҳс 11 октябрь куни 35 минг ўринга мўлжалланган “Hwaseong Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.

Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини эса 14 октябрь куни 26 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирувчи “Cheonan Stadium”да ташкил этилади. Мазкур баҳс ҳам бизнинг вақтимиз билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!