Ўзбекистон чемпиони “Барса”га қимматли маслаҳат берди (фото)

“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони ва мусобақа тўпурари бўлган Ривалдо “ Барселона” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши учун нималарга эътибор қаратиши кераклигини айтди.

rue738ef2291b

- Мен Ансу Фати жароҳат олгунга қадар ҳам, “Барселона” яна бир-иккита зўр ҳужумчилардан олиши кераклигини айтгандимю Агар улар Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашишни истаса шундай қилсин. Куман жамоа муҳим учрашувларда рақобатбардош бўлиши учун ҳужумкор футболчилар борасида кенгроқ танлов имкониятига эга бўлиши лозим.

Фати яхши ўйнаётган ва ўзига ишончи ортиб, етакчилик қобилиятини намоён қилаётган эди. Эни унинг йўқлиги ҳам бир муаммо бўлиб қолади, - деди Ривалдо.

“Барселона” Чемпионлар лигасида ўз гуруҳида “Ювентус”, “Динамо Киев” ва “Ференцварош”ни мағлубиятга учратиб, 9 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!