Ўзбекистон чемпиони турнир даражаси ҳақида фикр билдирди

  • 14 декабрь, 2021, 23:04
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 57 килограмгача бўлган вазнда чемпионликни қўлга киритган Шунқор Абдурасулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

-Бу галги Ўзбекистон чемпионати ҳақида фикрларингиз қандай?

-Ўзбекистон чемпионатини ҳам тугатиб олдик. Турнир яхши ўтди. Ёш ва кучли спортчилар кўп эди. Бу чемпионат аввалгиларидан яхшироқ бўлди. Сабаби, ҳакамлар чет элдан келганди. Барчаси юқори савияда ташкиллаштирилди.

-Финал ҳақида нима дея оласиз?

Албатта, рақибим кучли эди. Ким кўп меҳнат қилиб, ўз устида ишлаган бўлса, ўша ғолиб бўлади.

-Чемпионат давомида энг ноқулай рақиб деб кимни айта оласиз?

-Биринчи жангдаги наманганлик рақибим ноқулай эди. Иккинчисида Фазлиддин Каттақулов билан тушдим. У ҳам анча кучли эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!