Ўзбекистон Coca Cola кубоги чорак финалига қачон қуръа ташланади?

Бугундан эътиборан, 16 клуб Ўзбекистон Coca Cola кубоги ғолиблиги учун курашга киришади. 7-8 декабрь кунлари жами 8 та учрашув ташкил этилиб, чорак финал иштирокчилари аниқлаб олади. 

Нимчорак финалнинг сўнгги учрашуви эртага — 8 декабрь куни ўтказилиб, унда “Пахтакор” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Шу билан чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ бўлади.

ЎзПФЛ ҳамда “Спорт-ТВ” ўзаро келишиб, чорак финал учун қуръа ташлаш маросимини юқорида кўрсатилган ўйин якунига етиши билан ўтказишга қарор қилди. Бу жамоаларга кейинги рақибларга қарши тайёргарлик кўриш имконини тақдим этади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Қуръа аввалги содда форматда ўтади. Бунда саватчадан биринчи олинган клуб чорак финални ўз майдонида ўтказади, кейинги жамоа эса ўз-ўзидан унинг рақибига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!