Ўзбекистон кубоги гуруҳидан нечта жамоа кейинги босқичга йўл олади?

Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи старт олади. ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳар бир гуруҳидан нечта жамоа кейинги босқичга йўл олиши ҳақида фикр билдирди.

"Кубок гуруҳ босқичида 24та клуб 6 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ учрашувлари якунига кўра ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа 1/8 финалга йўлланма олади. Шунингдек, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа қайд этган яна икки клуб улар сафига қўшилади.

АГМК ва "Пахтакор" клублари Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётганидан келиб чиқиб, улар мусобақага 1/8 финал босқичидан эътиборан қўшилади", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!