Ўзбекистон кубоги. Муҳриддин Зоиров дубл қайд этган ўйинда "Шўртан" йирик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Андижон II" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида голларга Муҳриддин Зоиров (дубль) ва Нодир Нурматов муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади.
Мазкур натижадан сўнг "Шўртан"нинг очколари 3 тага етди. "Андижон II" ҳам худди шунча очко тўплашга эришган.
Фикрлар