Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйинига оид сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар
Ўз тарихида 17-бор Ўзбекистон Кубогида финалида ўйнаш учун "Пахтакор" ярим финалда "Бунёдкор" қаршилигини енгиши зарур бўлади.
"Пахтакор" ва "Бунёдкор" кубокдаги энг муваффақиятли жамоалар саналади. Улар ҳисобида биргаликда 17 бош соврин ва 25 финал мавжуд. Бу эса ушбу ярим финалнинг қанчалик қизиқарли ўтишини кўрсатиб турибди. "Шерлар" 16 бор кубок финалларида ўйнаб, улардан 13тасида ғолиб бўлган. "қалдирғочлар" эса 9 финалдан 4тасида зафар қучган.
Жамоалар кубок доирасида 7 беллашувда ўзаро тўқнаш келишган. 2 ўйинда "Пахтакор", 4 баҳсда "Бунёдкор" ғалаба қозонган ва бир учрашувда дуранг қайд этилган. "Пахтакор" 6 гол уриб, 11 тўп ўтказиб юборган.
Ўйинни жамоалардан дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.
Ўйин 24 ноябрь, чоршанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Фикрлар