Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор", "Насаф" ва АГМК нимчорак финал ўйинларини ўтказди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган 3 учрашув ўз якунига етди. Тошкентда "Турон"ни қабул қилган амалдаги чемпион "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчисида захирадан ўйинга қўшилган Ҳожимат Эркинов рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.
7 та гол урилган АГМК - "Нефтчи" ўйинида олмалиқ клуби 6:1 ҳисобида зафар қучди. Мартин Боаке хет-трик муаллифига айланган бўлса, Фортес ва Турсунов бир маротабадан тўп киритишга муваффақ бўлди. Абдуллоҳ Олимовнинг автоголи АГМКнинг 6-голи сифатида қайд этилди. Фарғоналиклар таркибида Ешич бу голларга бир маротаба жавоб қайтара олди.
Кичик камбэк уюштира олган "Насаф" ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. "Металлург"га қарши кечган беллашувнинг биринчи таймидан сўнг 1:2 ҳисобида ортда бораётган "аждарлар" якунда 5:2 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Калудерович дубль муаллифига айланди, Норчаев эса, хет-трикни нишонлади. Бекободликларнинг икки голини Тожиев ва Раҳматуллаев киритди.
Фикрлар