Ўзбекистон МТЖ Саудиядаги саралашда ҳали ўйин ўтказмади. Аммо хавотирлар ошмоқда

Саудия Арабистонида жаҳон чемпионати "D" гуруҳи саралаш босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Мезбонлар ўз уйидаги охирги 2 беллашувда 6 очко ишлаб, имкониятини анча яхшилади ва турнир жадвалида биздан ўзиб кетди.

Энди бошқа гуруҳлардаги 2-ўринни эгаллаб турган жамоаларга эътибор қаратамиз.

"А" гуруҳи Хитой 5 ўйин 10 очко

"В" гуруҳи Қувайт 6 ўйин 10 очко

"С" гуруҳи Ироқ 5 ўйин 11 очко

"D" гуруҳи ЎЗБЕКИСТОН 5 ўйин 9 очко

"Е" гуруҳи Уммон 5 ўйин 12 очко

"F" гуруҳи Тожикистон 6 ўйин 10 очко

"G" гуруҳи БАА 5 ўйин 9 очко

"H" гуруҳи Ливан 4 ўйин 10 очко

Кўриб турганингиздек, Вадим Абрамов шогирдлари ҳали ўйин ўтказмасидан имкониятлари пасайиб бормоқда. Сабаби, бошқа гуруҳлардаги жамоалар керакли очколарни жамғармоқда (жамғарган). 2-ўринда бораётганлар орасида ҳамюртларимиз фақатгина Кувайтдан яхшироқ ҳолатда, БАА билан эса бир хил вазиятдамиз. Қолганлар борган сари илгарилаб кетмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган энг қиммат 5 футболчи

IMG_9415

ФИФА рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионати саралашидаги рақиблари нечанчи ўринларда?

Саралашнинг кейинги босқичига иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4 жамоа чиқишини инобатга олсак, биз учун қолган 3 учрашувнинг ҳар бири финалга тенг. Агар гуруҳдаги қолган 3 учрашувда зафар қучсак, 1-ўрин билан 3-саралаш босқичига ўтамиз. Иккинчи ўрин вакилларимиз учун хавфли бўлиши мумкин. Бошқа жамоалар жим турмаяпти.

Бош жамоамиз Саудиядаги илк беллашувни 7 июнь куни бошлайди. Шу куни ҳамюртларимиз Сингапур билан ўйнайди.

"ЖЧ-2022" саралаш босқичи. D гуруҳи

7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00

11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00

15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдулвохид
06/06/2021 20:36
Узбек футболки корупсияга ботиб йотибди.. кейинги боскичга чиколмаса адолатли булади
Baxil Alihuja
07/06/2021 19:00
Терма Жамоамиз энг яхши 4та 2-урин орасига кира олмайди! 2-уринлар орасида 5-урин олса керак.
abbos raximov
06/06/2021 18:23
Liganerlar ozini kuchimi korsatadida endi
&
Турсун Ғани
07/06/2021 00:04
Ўзбекистон албатта киейнги босқичга чиқади. Ниятни яҳши қилинглар дўстлар. Бирлашиб дуо қилиб мухлислик қиладиган вақт келди. Сенлар бўлса совуқ, совуқ гапларни йозасанлар. Яхши ният ярим давлат деган сўзлар бор. Сингапур, яман нима булар саудияни ҳам юта олади жамоамиз. Худо хохласа ҳаммаси яҳши бўлади.
&
@Saidjon
06/06/2021 15:40
Oyinlar boshlansin xavotirga orin yoq xudo xoxlasa xammasini yutib jaxon chempionatiga boramiz inshaalax
TV TV
06/06/2021 17:53
Кейинги боскичга хам чиколмаслиги хавфи кундан кунга ошиб бормокда. Сиз булса ЖЧ га чикади деяпсиз. Бу муйлов бор экан чиколмайди. Оддий жамоаларни ютаверади лекин узимиздан кучли жамоаларни ютолмаган хеч качон ва ютолмайди хам.