Ўзбекистон Суперлигаси. Саитов гол урган ўйинларда "аждарлар" ҳали очко йўқотмаган

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ягона ва чиройли гол муаллифи Дилшод Саитов бўлди. Эътиборлиси, у гол урган ўйинларда қаршиликлар ҳали Суперлигада очко йўқотмаган. 

Қизиғи, мазкур ўйинларда ҳатто "аждарлар" гол ҳам ўтказиб юбормаган. Дилшод илк голини 5:0 ҳисобида ғалаба билан якунланган "Қизилқум"га қарши ўйинда киритган. 

Сўнгра, "Динамо" маҳв этилган (4:0) ўйинда у ўз номини таблога ёздириб қўйган. Учинчи голи эса бугунга тўғри келмоқда ва яна гол ўтказилмаган ҳолдаги ғалаба - 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akram Haedarov
02/10/2022 20:42
Katanesga salom autinglar
&
Sanjik
02/10/2022 20:40
Yana bitta goli bor eaizdan chiqmasin Quqon1912 gayam gol urgandi bundan oldingi turda