Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонга қарши учрашувда оқ либосда ҳаракат қилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-январь куни Осиё кубогининг 2-турида Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам хитойлик Фу Минг, унга қанотларда ҳамюртлари Жоу Фей ва Жанг Ченг ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса иорданиялик Адҳам Маҳадмеҳ ишлайди.
Учрашув эртага соат 19:30 да “Аҳмад бин Али” стадионида старт олади.
Фикрлар