Ўзбекистон U-20 аёллар термамиз Беларусга ютқазиб қўйди!

Ҳалқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоамиз Беларус термаси билан куч синашди. Афсуски, унда ҳамюртларимиз 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

5-дақиқада Анна Синавская тезкор гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада Алина Черленок ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 

15 июль санасида ўтказилган биринчи ўртоқлик баҳсида вакилаларимиз 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. 

беларус

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!