"Ўзбекистон яна бир халқаро мусобақа финалига мезбонлик қилиши мумкин" - Диёр Имомхўжаев

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 24-30 июнь кунлари ОФК Кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев "бўрилар"нинг иштироки бизга финални тақдим этиши мумкинлигини маълум қилди.

"Агар "Сўғдиёна"га ҳам "Насаф"нинг йўлини бериб, Жиззах клуби финалга қадар борадиган бўлса, финал учрашувига бу йил бизнинг зона мезбонлик қилади. Демак, агар "Сўғдиёна" финалда ўйнаса, ОФК кубогининг финали Ўзбекистонда ўтади.

2011 йилда Ўзбекистон ОФК кубогининг финалига мезбонлик қилган ва унда "Насаф" Қаршида "Ал-Кувайт"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишга эришган.

2021 йилда ҳам "Насаф" финалга қадар етиб борди, аммо бу йилдан фарқли ўлароқ ўтган мавсум ОФК кубогининг финалига Баҳрайн мезбонлик қилди ва унда "аждарлар" Баҳрайннинг "Ал-Муҳаррақ" клубига енгилди — 0:3".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/06/2022 15:02
Bemolo bulmasa tayorgarlik kuraverish kerak. Sugdiyona bemolol fenalgacha borsa kerak. unchalik kuchli kamandala tushmaganki guruhiga ham. keyin Sugdiyonani zagirasi ham yahshiki fenal Uzbekistonga bulsa. qaysi Sugdiyona poliyasiga bulmaslegi aniq. talabka uzimizga javob bermaydi OFK umuman javob bermasa kerak. yo Loka Nasaf utkazsa yahshi bulardi Namangan Pahtakor Bunyotkor. bula. oldi uyinlarni