Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчи терма жамоадан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Атлетико Насьональ”нинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Колумбия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

- Вақти келди. Бирга баҳам кўрган ҳар бир ўйин, ҳар бир қувонч, кўз ёши ва орзу учун раҳмат. Колумбия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳаётимдаги энг буюк шарафлардан бири бўлди. Раҳмат, Колумбия, - деб ёзди Родригес ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Хамеснинг Колумбия терма жамоаси сафидаги ҳисоби 131 та учрашув ва 31 та голдан иборат. У 2014 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган ва мусобақада олтита гол урган.

Родригес учун миллий терма жамоа сафидаги сўнгги турнир 2026 йилги жаҳон чемпионати бўлди. Колумбия ушбу мусобақада 1/8 финалга қадар етиб борди, аммо пенальтилар сериясида Швейцарияга мағлуб бўлди.

Гуруҳ босқичида Хемис Родригес Колумбия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўтказган учрашувида ҳам иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!