Ўзбекистонлик шахматчилар Испаниядаги нуфузли турнирда қатнашмоқда

Айни кунларда Испаниянинг Аликанте шаҳрида 10-Сан Висенте дель Распиг ҳафталиги 2026 халқаро шахмат очиқ турнири бўлиб ўтмоқда. Турнир "А" ва "В" гуруҳларда ўтказиляпти ва унда бир неча ўзбекистонлик шахматчи қатнашмоқда.

Саидакабар Сайдалиев, Асилбек ва Асадбек Абдулазизов, Асмина Абдулазизова, Жавлон Мардонов, Музаффар Абдурасулов, Нодирабегим Бахтиёрова, Камробек Бахтиёров, Ахадхон Кимсанбоев, Саидхон Ашикмамутов, Рустам Абдусаитов, Шерали Равшановлар мусобақада юртимиз номидан иштирок этиши кутилганди.

Бироқ улардан беш нафари - Мадраимов Худоёр, Ашикмамутов Саидхон, Абдулазизов Асадбек, Абдулазизов Асилбек ва Абдулазизова Асминалар ҳозирда иштирок этмоқда. Мусобақа тури швецарча бўлиб, 9 роунддан иборат.  Вақт назорат 90 дақиқа + ҳар юришга 30 сония.

Ўзбекистон шахматчилари — бу нафақат спортчилар, балки бизнинг интеллектуал ва маданий ғуруримиздир. Уларнинг ҳар бир юриши мантиқ, стратегия ва ижоднинг уйғунлашган намунасидир. Миллий майдонда ва халқаро аренада кўрсатган муваффақиятлари орқали улар бутун халқимизга илҳом бағишлайди.

Ушбу мусобақа ҳам ҳар бир шахматчимиз учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!