Ўзбекистоннинг энг кучли пара таэквондочилари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройи пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи финал жанглари ўтказилди. Дастлаб 61 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти вакили Тоҳиров Зухриддин Самарқанд вилояти вакили Муҳторов Санжарга қарши жанг олиб борди. Ушбу жангда Зухриддиннинг қўли баланд келди ва у Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовар бўлди.

75 кг вазн тоифасида эса Қашқадарё вилояти вакили Алиқулов Жавоҳир Сурхандарё вилояти вакили Асилбек Хусановни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!