Пакьяо Лас-Вегасда 19 январь куни рингга кўтарилади
Пакьяо қачон ва кимга қарши кейинги жангини ўтказиши эълон қилинди
Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяонинг кейинги рақиби тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони Эдриен Бронер бўлиши эълон қилинди.
Пакьяо ва Бронер ўртасидаги баҳс расман 19 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бронер профессионал рингда 38 та жанг ўтказиб, 33 тасида ғалаба қозонган ва яна 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Мэнни Пакьяонинг ҳисобида 60 ғалаба, 7 мағлубият ва 2 баҳсда дуранг бор.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар