"Париж-2024" Олимпиада саралаш босқичи. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралияга йирик ҳисобда ютқазди

"Париж-2024" Олимпиада саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия аёллар терма жамоаси ўртасидаги учрашув якунига етди. Афсуски, унда вакилаларимиз йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Меҳмонлар сафида голларга Хейман, Фавлер ва Форд муаллифлик қилди. Мазкур уч гол рақибларимизга муҳим ғалабани тақдим этди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 28 февраль санасида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!