Парижликлар барибир Мессини сиғдирмади, уни хафа қилиб ҳайдашди

Жаҳон чемпиони Лионель Мессининг ПСЖдаги фаолияти якунланди. Париж клуби футболчилари чемпионатнинг сўнгги уччрашувида “Клермон” дарвозасига иккита тўп киритган бўлса-да, баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Муддатидан олдин чемпионликни нақд қилган ПСЖнинг совринни нишонлаш тадбири кўнгилдагидек бўлмади.

Бутун учрашув давомида Лионель Мессига ҳуштакбозлик қилган парижлик фанатлар бу қилиғини тақдирлаш маросимида ҳам давом эттирди. Улар Мессидан ташқари бош мураббий Кристоф Галтьега ҳам ҳуштакбозлик қилди.

Бунинг оқибатида Лионель Месси ва Кристоф Галтье маросимдан кетиб қолди. Уларга фанатлар билан муносабати бузилган Неймар ҳам қўшилди.

Таъкидлаш жоизки, Месси жорий мавсумда 41 та учрашувда 21 та гол ва 20 та ассист билан жамоа чемпионлигига муносиб ҳисса қўшганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!