"Пахтакор" - "Сурхон". Превью

Хабарингиз бор Суперлиганинг 23-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. "Шерлар" матбуот хизмати эса ушбу учрашувга оид айрим рақамларни тақдим этди.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 25 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 19тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 1 бор дуранг натижа қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг қўли баланд келган. "Сурхон" дарвозасини 80 марта ишғол қилган "шерлар" ўз дарвозасидан 24 тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 12 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, бир ўйинда имкониятни бой берган. Ўша учрашувларнинг 10тасида тошкентликлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Сўнгги 9 баҳсда кетма-кет йирик муваффақият кузатилган. 2004 йил тўқнашувлар тарихидаги энг йирик натижа "Пахтакор" ғалабаси билан қайд этилган - 8:0.

Баҳсни "Сурхон" футболчиси Аброр Исмоилов сариқ карточкалар дисквалификацияси сабабли ўтказиб юборади. "Пахтакор"да эса бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги беллашув 31 октябрь, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"ПАХТАКОР" – "СУРХОН"

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Равил Шояхметов, Александр Буров, Фарруҳ Янсупов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Комиссар: Александр Давиденко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!