"Пахтакор" бош мураббийи: Раҳбариятдан кечирим сўраймиз

"Пахтакор" 27 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонининг "Ал-Таъавун" клубига қарши баҳс олиб боради. Бугун ушбу учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил этилди ва унда "шерлар" устози Славче Войнески ҳамда ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев иштирок этди.

Войнески:

- Эртага охирги ўйинимизни ўтказамиз. Сўнгги ўйинда жудаям омадсиз бўлдик. Вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида жазоландик. Футболчилар босимсиз эркин ўйнаши мумкин. Мезбонлар эса кейинги босқичга чиқишга уринишади. Биз ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Таркибда баъзи ўзгаришлар қилиб, ёшларга имкон беришимиз мумкин.

- Биз натижага эришмаганимиз учун бутун жамоа билан бирга мухлисларимиздан, раҳбариятдан кечирим сўраймиз. Айнан ижобий натижаларни қўлга кирита олмаганимиз учун ҳам ғалаба мақсадида ўйнаш бизга иштиёқ беради.

Уч нафар футболчи бизга ёрдам бера олмайди. Биз қўлдан келганча ютуқ учун ўйнаймиз. Футболда доим курашиш зарур, майдонда борини бериш лозим. Жамоа характери шунда шаклланади. Биз "Таъавун"га қарши майдонда бор кучимизни берамиз. Ҳозир энг яхши ҳолатда бўлган футболчилар майдонга тушади. Ёш футболчилар ўйин мобайнида имконият олади.

Файзуллаев:

- Эртага сўнгги ўйин, афсуски, кейинги босқичга сиқа олмадик. "Таъавун" яхши жамоа, юқори савияли ижрочиларга эга. Баҳс қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Биз жамоа билан зафар қучишга интиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
25/04/2022 21:41
Афсус, биз Пахтакордан куп нарсани кутгандик, энди охирги уйинда ғалаба қозониб очко олиш керак, янаги йилга асқотади, Шуу Пахтакорга узимиздан махаллий мураббий устозлик қилса зур буларди,мана Рузиқул Бердиев Осиёни титратдику.!!
Azam Xadjaev
25/04/2022 19:23
Chichib qoydinku latakor
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/04/2022 19:16
yahshi natija kursatib olmaganing bilan. hech bulmasa utkan yil Nasaf yiggan achkolarni havo sovurma. kvatalarimiz kamaymasin. iltimos. sandan. hech bulmasa ohirgi turga galaba gazonib. muhlislarmi hursand qil. va keyin yillar uchun achko yigib. quy
Ilhom Sheraliyev
25/04/2022 18:08
Жуда оғир вазият