"Пахтакор" футболчисига АҚШнинг қайси клублари қизиқаётгани маълум бўлди
"Пахтакор" бу мавсум ҳам ички фронтда барча совринларни ўзиники қилди. Шунингдек, ОЧЛда ҳам чорак финалга қадар етиб борди.
Жамоанинг ёрқин ўйин кўрсатувчи футболчиларидан бири Достон Ҳамдамовга АҚШ клубларидан таклиф бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали ҳамюртимиз хизматига қизиқиш билдираётган клублар номини ошкор қилди. МЛС Шарқий конференциясида иштирок этаётган "Филадельфия Юнион" ва "Торонто" жамоалари 24 ёшли вингерни сотиб олмоқчи.
Ҳамдамов бу мавсум "шерлар" сафида 38 та ўйинда иштирок этиб, 11 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган. Аввалроқ, унинг ўзи SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида бундай хабарни миш-миш дея олмаслигини айтган эди.
Фикрлар