"Пахтакор" ҳужумчиси апрель ойини ўтказиб юборади
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби форварди Пшемислав Банашак Польшада жарроҳлик столига ётди. 25 ёшли футболчининг эски жароҳати қайталагани айтилмоқда.
У тикланиб олиш учун камида 4 ҳафтани майдон ташқарисида ўтказади. Бу ҳақда SPORTS.uz журналисти Фахриддин Рўзиев хабар берди.
Маълумот учун, "шерлар" таркибига ўтган йилнинг ёзида қўшилган Банашак Суперлигада 8 учрашувда майдонга чиқиб, ўз ҳисобига 3тадан гол ва ассист ёздириб қўйган эди.
Фикрлар