"Пахтакор" клуби "Базель", "Байер", "Хоффенхайм" ва "Галатасарой"да ўйнаган ҳужумчиси борасида бир қарорга келган кўринади

2020 йилнинг январь ойида "Пахтакор" клуби швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийок билан икки йиллик шартнома имзолаганди.

Мавсум якунлангач, футболчи жамоадан кетиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқалди. Қолаверса, "Пахтакор" Дердийок учун яхши таклиф тушса, уни кўриб чиқиши мумкинлигини ёзгандик.

Аммо "Базель", "Байер", "Хоффенхайм" ва "Галатасарой" каби номдор клубларда ўйнаган тажрибали ҳужумчи "Пахтакор" билан БАА йиғинида иштирок этмоқда. Афтидан, Эрен "шерлар" билан шартномаси якунлангунга қадар, фаолиятини Тошкентда давом эттиради. Ҳар ҳолда "Пахтакор" бошқа жамоага кетадиган футболчини хориж йиғинига олиб кетмасди. Худди Игорь Сергеев каби. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ҳам тез орада легионерга айланиши кутилмоқда.

"Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши кутилмоқда

"Пахтакор" легионери учун яхшироқ таклиф тушса, кўриб чиқишга тайёр

IMG_2494

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!