"Пахтакор" "Қўқон-1912" майдонида очко йўқотди


Олий Лига 9-туридан ўрин олган бугунги биринчи учрашув ўз якунига етди. Унда “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 5-дақиқасидаёқ Носир Отақўзиев мезбонларни олдинга олиб чиқди ва бу ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Ўйиннинг 50-дақиқасида эса Акбар Исматуллаев орадаги фарқни қисқартирди. Шундақ қилиб, жамоалар жанговар дурангга имзо чекиб, очколарни бўлиб олишди.

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Пахтакор” (Тошкент) – 1 : 1

Голлар: Носир Отақўзиев 5 - Акбар Исматуллаев 50

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 60, Азимжон Аҳмедов 64, Шерзод Каримов 77.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Баҳодир Акрамов, Жалил Кимсанов, Носир Отақўзиев (Аваз Маматхўжаев 90+4), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Иброҳим Раҳимов, Дарко Гожкович, Мурод Холмуҳаммедов, Ойбек Рустамов, Филип Райевац.

“Пахтакор”: Александр Лобанов, Аднан Ораховац, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов (Достон Ибрагимов 86), Жамшид Искандаров, Жасур Ҳакимов (Игорь Сергеев 46), Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Юрица Бульят (Владимир Козак 32).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!