"Пахтакор" Россиянинг икки гранд клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе АГМКга қарши бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан (3:0) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
Унда Шота "шерлар" Россиянинг икки гранд клублари "Зенит" ва "Спартак" билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилишини таъкидлади.
"Пахтакор"нинг кейинги йилга режалари аниқ. Футболчилар билан шартномалар тузилган, йиғин учун жой танланган. "Зенит" ва "Спартак" Москва каби рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Академияга доимгидек яхши эътибор бериш режалаштирилган. Режалар ва бюджетга эгамиз. Чемпионлар Лигасига жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини барча билади", - деди мураббий.
Фикрлар