"Пахтакор"дан ажойиб натижа
Ўзбекистон кубоги финалидаги голлар билан "Пахтакор" мавсумни роппа-роса 100та тўп киритган ҳолда якунлади.
АГМК дарвозасига финалнинг 59-дақиқасида киритилган тўп "шерлар"нинг 2020 йил расмий баҳсларда урган 100-голига айланди. Тошкентликлар Суперлигада 76, Чемпионлар Лигасида 9 ("Ал-Ҳилол" билан ўйинлар ҳам киритилган), Ўзбекистон Кубогида 15 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Шота Арвеладзе шогирдлари ушбу мавсум жами 38 ўйинда майдонга тушишди. Бир баҳсда ўртача 2,63тадан гол киритилган.
Фикрлар