Пеллегрини учун 30 миллион беришмоқчи

ПСЖнинг ортидан “Эвертон” ҳам “Рома” ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини учун курашга қўшилди.

Француз клуби ҳам, инглиз клуби ҳам 23 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси учун римликларга 15 миллиондан икки марта, жами 30 млн евро ўтказиб беришга тайёр. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Айтиш керакки, жамоалар Пеллегринини жорий йилнинг 1 июлидан 30 июлига қадар сотиб олиш имкониятига эга. Шундан сўнг бу имконият ўз кучини йўқотади.

Пеллегрини жорий мавсум А Серияда жами 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!