Пепе Рейна қачон фаолиятини якунлашини айтди
Мавсумни "Астон Вилла"да ижарада ўтказаётган “Милан” клуби дарвозабони Пепе Рейна яна бир мавсумдан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилди.
“Астон Вилла” билан ижара шартномаси якунига етгач, мен яна “Милан”га қайтаман. Яна 1-2 йил ўйнасам керак, деб ўйлайман. Катта эҳтимол билан янги мавсум якунлангач, мен ҳам фаолиятимни тугатаман. Менда ўйинчи сифатида имконият қолмади. Аммо, мураббий сифатида ишлашим мумкин”, - дейди 37 ёшли испаниялик посбон.
Рейна фаолияти давомида "Милан", "Барселона", "Вильярреал", "Ливерпуль", "Наполи" ва "Бавария" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар