Перес Хамес эвазига "Бавария"дан Алабани сўрамоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Бавария" билан ўзаро футболчи алмашишни режалаштирмоқда.

Испан ОАВлари тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” раҳбари немис грандининг австриялик ҳимоячиси Давид Алабанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Унга кўра Перес 26 ёшли футболчи учун “Бавария”га колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес ҳамда унга қўшимча 20 млн евро беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Хамес Родригес ўтган мавсумни айнан “Бавария” сафида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!