"Персеполис" "Истиқлол"нинг икки нафар ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди

Тожикистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзолари – Вахдат Ханонов ҳамда Манучехр Сафаров энди фаолиятларини Эрон про лигасининг амалдаги чемпиони ҳисобланадиган “Персеполис” клубида давом эттиришадиган бўлди. Эслатиш керакки, улар бунга қадар “Истиқлол” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётганди.

тожик_1

Клуб расмий сайтида хабар қилинишича, “Истиқлол” ва “Персеполис” вакиллари Тожикистон миллий терма жамоасининг ушбу аъзолари борасидаги масалани ижобий ҳал қилган.

Шу боисдан ҳам Вахдат Ханонов ҳамда Манучехр Сафаров бугун эрталаб Эронга учиб кетишди. Хабар қилинишича, улар “Персеполис” билан 2024 йил 30 июнга қадар шартнома имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Осиё Чемпионлар лигаси 1\8 финалида "Персеполис" клуби Душанбеда "Истиқлол"га қарши оғир ўйинни ўтказиб охирги дақиқада урилган ягона гол эвазига қийинчилик билан ғалаба қозонганди. Ўша учрашувда эса юқоридаги футболчилар анча илиқ таассурот қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
09/11/2021 08:35
Alamlar yana qiynaydi bizni yana o‘sha alamlar.mp3