Пике якка тартибда машғулотлар ўтказмоқда
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике бугун жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмади.

Берилган маълумотларга кўра тажрибали футболчини “Эспаньол”га қарши баҳсда тиззасидан олган жароҳати яна безовта қила бошлаган. Айни дамда якка тартибда шуғулланаётган Пикенинг “Жирона”га қарши ўйинда иштирок этиши маълум эмас.

Маълумот учун, Пике жорий мавсум Ла Лигада жами 18та учрашувда иштирок этган ва 2та гол уришга эришган.