Пирс Морган: "Мен эмас, Роналдунинг ўзи интервью беришни истади..."

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналдунинг шов-шувларга сабаб бўлган ушбу линк остидаги интервьюсини ўқиган бўлсангиз керак. Унда ҳужумчи Пирс Морган билан суҳбатда кўплаб долзарб ва клубга қарши кескин фикрларни баён қилган.

Ушбу интервьюдан сўнг журналист Пирс Морган қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Криштиану мендан интервью ташкил қилишни сўради. Ҳа, мен буни сўрамагандим. Унинг ўзи шуни истади. Футболчи буни анчадан бери ўйлаб юрганди. Ҳеч кимга сир эмас, ҳозир у клубда бўлаётган ишлардан кўнгли тўлмаяпти.

У гапириши кераклигини ҳис қилди. Гарчи бу ўзгаришларга, муҳокамаларга сабаб бўлишини билса-да, у шундай қилиши лозим эди.

Одамлар уни доимий танқид қилишидан Роналду жуда яхши хабардор. Бироқ у гапираётган, билдираётган фикрлари ёлғон эмаслигини ҳам англаб турибди.

Баъзида ҳақиқат аччиқ бўлади. Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида. Ҳужумчи бу пайтда МЮдан бир ойга узоқлашади ва ҳаммасини ўйлаб олиб, қарор чиқаришга етарлича вақти бўлади. У барча муаммоларни ҳал қила оладиган даражадаги кучли инсон", - деди англиялик журналист.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!