Почеттино: Жамоанинг ҳар бир аъзоси қаҳрамон, Моура эса супер қаҳрамон

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Аякс"га қарши учрашув натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Хозир фикримни бир жойга жамлай олмаяпман. Футболга, бизга ишонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Хозирда ҳам, ўтган мавсум ҳам бир неча маротаба таъкидлаб ўтганман, "Тоттенхэм"да афсоналар тўп тепмоқда.

Тан олиш лозим, бундай даражада рақобат олиб бориш жуда мушкул, лекин биз бунинг уддасидан чиқдик. Бундай жамоада бош мураббий бўлиш мен учун катта омад.

Жамоанинг ҳар бир аъзоси қаҳрамон, бироқ Моура супер қаҳрамон, - дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лукас Моура ушбу беллашувда рақиб дарвозасига 3та гол киргизишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!