Погба “Манчестер Юнайтед”дан қачон кетиши аниқ бўлди

Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш мақсадида клуб таклиф қилган янги шартномани имзоламади.

Погба Сульшер жамоасидан 2021-2022 йилги мавсум охирида, амалдаги шартномаси бутунлай якунланганидан кейин эркин агент сифатида кетишни маъқул кўрмоқда.

Полнинг бу қарори “Манчестер Юнайтед”ни қийин вазиятга солиб қўйди. Чунки манчестерликлар шартнома имзоланмайдиган бўлса, ёзда уни сотиб юбориб, трансфердан келадиган маблағларни бошқа футболчилар учун сарфлашни мўлжаллаётган эди.

“Реал” кутаётган юлдуз МЮга кетадиган бўляпти

Мухлислар истеъфо талаб қиляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!