Португалиялик бош мураббий Ўруновга баҳо берди!

“Спартак” бир неча йилдан бери аввалги мавқеини тиклаб, фақат чемпионлик ва УЕФА Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган клуб даражасига кўтарилишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалги мураббий Доменико Тедеско бу вазифани уддалай олмади. Москва клуби раҳбарияти унинг ўрнига янги бош мураббий – португалиялик Руй Виторияни ишга таклиф қилди.

Бу мутахассис мураббийлик фаолиятини 2002 йили бошлаган. Дастлабки босқичда ўз юртида “Вилафранкензе”, “Бенфика U19”, “Фатима”, “Пасуш де Феррейра”, “Витория”, “Бенфика”ни бошқарган. Лиссабонликлар билан икки мартадан мамлакат чемпиони ва Суперкубок ғолиби, бир маротабадан Португалия кубоги ҳамда Лига кубогида зафар қучган. “Витория”ни ҳам мамлакат кубоги соҳибига айлантирган.

2018-2019 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасини қабул қилиб олди ва чемпионлик  ҳамда Суперкубокни қўлга киритди.  Руй Витория 2021 йилдан “Спартак”да иш бошлади.

b7a71a7c98470ea8fe98a515e7d2c51360c70c8cccf58675098427

Биз учун аҳамиятлиси, Руй Витория бошқараётган клубда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг истеъдодли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов. Бир йил муқаддам Россиядаги барча гранд клублар орзусига айланган 20 ёшли футболчимиз ҳозирча йўлини тополмай қолди.

Футболчи фаолиятида кўп нарса бош мураббийнинг муносабатига боғлиқ. Хўш, Руй Витория даврида Ўруновга муносабат қандай бўлади.

Ҳозирча, умумий вазият мураккаб. Ҳамюртимиз асосий таркибдан чиқариб юборилган. “Рубин” ва “Уфа” москваликлар талаб қилган суммани тўлай олмади. Ўрунов манфаатини ҳимоя қилаётган мутахассислар унинг “Ференцварош”га ўтишига йўл қўймади. Венрияликлар таклиф қилган маош “Спартак” бераётганидан камлиги учун бу трансфер ўхшамади.

Аввалроқ, Ўрунов “Спартак-2”да Миллий футбол лигасида ўйнашига қарор берилганди. Энди маълум бўляптики, клуб мутасаддилари уни мусобақа рўйхатидан ўтказмаган. Айни пайтда Остон Россия чемпионати лигаларида тўп тепа олмайди. Бу вазиятни “Спартак” клубининг ривожланиш ва коммуникациялар бўйича директори Антон Фнтисов қуйидагича ифодалади:

“Ўрунов аслида “Спартак-2”га тегишли, лекин жароҳатини даволатиш билан банд. Педро Роша эса асосий таркиб билан биргалиги учун Миллий футбол лигаси рўйхатидан ўтказилмаган. Сентябрь ойига қадар рўйхатни ўзгартиришимиз мумкин”.

vse-znajut-chto-on-na-4-5-le

Журналистлар ўтган йили энг кўп муҳокама қилинган футболчи ҳисобланган Остон Ўрунов ҳақида Руй Виториянинг ҳам муносабатини сўради.

- Остон Ўрунов мавсумолди йиғинларининг бошидан асосий жамоа билан шуғуллангани йўқ. Бу таркибимизда футболчи кўплиги, ёш ўйинчиларни кўрикдан ўтказганимиз ва ижарадан қайтган йигитларнинг имкониятини синаб кўрганимиз билан боғлиқ.

Лекин мавсум узоқ давом этади. Кейин нима бўлишини ҳеч ким олдиндан айтиб беролмайди, - деди Руй Витория.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

Айрим маълумотларга қараганда, “Спартак” Остон Ўруновни бутунлай сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, бу жуда қийин масала. Чунки бир томондан ўзбек футболчиси учун трансфер суммаси масаласида “Спартак” талабини қондирадиган, иккинчи тарафдан Ўрунов ва унинг агентлари рози бўладиган миқдорда маош таклиф қиладиган жамоа топилмаяпти.

Демак, Остон Ўруновнинг футболчи сифатида келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Унинг москваликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Легионерларимиз премьер-лига сари юришни бошлайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
10/07/2021 22:59
ШУ БОЛА МУСОФИРЛИКДА ҲОР БЎЛИБ ҚОЛДИДА. 2025-ЙИЛГАЧА ШАРТНОМА ҲАМ ТУЗИБ КЕЛИШИБ ҚЎЙГАН ЭКАН ПОЛВОН.
Baxil Alihuja
11/07/2021 12:38
Остонга пул мухим-ми? Ференцварошга утиб кетиш керак эди! Хали ёш, маош кам булса хам рози булиб утавериш керак! Кейинчалик фарзандлари катта булганда маош мухим булади. Хозир буйдок йигитга маош бориб келишга етса булди-да!