Потеря: "Бир кун келиб мен UFC чемпиони бўламан"

  • 12 февраль, 12:06
  • 0
  • MMA

Украиналик ўрта вазн тоифасидаги жангчи Игорь Потеря "UFC Fight Night 236" турнирида полшалик Роберт Брычек устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Мен ёшман, жангга чанқоқман. Бу ерда мени ҳеч ким енга олмайди. Мен Худога ишонаман, ўзимга ишонаман ва бир кун келиб ўрта вазнда UFC чемпиони бўламан. Олти кун олдин менежерим Али Абдел-Азиз менга қўнғироқ қилиб, жангга тайёрмисиз, деб сўради. Мен ҳамиша тайёрман, деб жавоб бердим. Шу олти кун ичида 14 килограмм вазн йўқотишим керак эди ва буни уддаладим. Кейинги жангларимда муддатидан олдин ғалаба қозонаман”, - деди Потеря жангдан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Потеря очколар ҳисобига (30–27, 30–27, 29–28) Брычекни мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!