Пойтахтимизда Теренс Кроуфорд иштирокида шоу бўлиб ўтди
Ads

Хабарингиз бор, юртимизга жахон профессионал бокс оламининг энг машхур намояндаларидан бири Теренс Кроуфорд ташриб буюрган эди. Бугун пойтахтимизнинг энг сўлим истирохат боғларидан бири Экопаркда ушбу боксчи иштирокида ўзига хос шоу бўлиб ўтди. Мазкур шоу Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси томонидан ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда, боксчи билан учрашув байрамга айланиб кетди. Эстрада юлдузларидан Алишер Файз, Умидахон, Шахриёр, Санжар Холиқов, Зохид Рисқиевлар ўз чиқишлари билан мухлисларни хурсанд қилди. Фахрий мехмон эса, ёш боксчиларга ўзига хос махорат дарслари ўтиш билан бирга, эсталик расмларга ҳам тушди. Унга Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров, энг ёш профессионал боксчиларимиздан Равшан Махаммаджоновлар ёрдам беришди. Бир сўз билан айтганда барчаси ажойиб тарзда бўлиб ўтди.