Превью. "Бунёдкор" - "Андижон"

  • 11 августа, 2024, 01:23
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

11 август куни "Андижон" Тошкентда Суперлиганинг 15-тур доирасида “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушади. “Бургутлар” ҳамда “Қалдирғочлар” ўртасидаги тўқнашувнинг биринчи даврасида Андижонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Лука Згурский, Владимир Бубанья, Ислом Маматказин, Муҳаммадкарим Тоиров ва Армин Бошнякнинг голлари “Андижон”га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим қилган.

Tecno

Шу кунгача жамоалар чемпионатда 27 маротаба беллашишган. “Бунёдкор”да 20, “Андижон”да 1 та ғалаба бор. 6 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 53\14 мезбонлар фойдасига.

Тошкентдаги учрашувларда “Андижон” фақат бир марта – 2012 йилги мавсумда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. 

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Андижон” беллашуви бугун соат 20:00 да бошланади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию