Президентимиз Самарқандда ёш шахматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Ёшлар креатив шаҳарчаси ва жамоат боғи билан танишишдан бошлади.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари ҳудудда жойлашган вилоят шахмат федерацияси фаолияти, ёш шахматчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан танишди. Мазкур масканда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, турнирлар ташкил этиш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилган.
Учрашув давомида Олимпиада чемпиони Жаҳонгир Ваҳидов ҳам иштирок этди.
Янги барпо этилган Ёшлар креатив шаҳарчаси ёшлар учун нафақат дам олиш маскани, балки интеллектуал ривожланиш, жумладан, шахмат билан шуғулланиш учун муҳим марказ бўлиб хизмат қилади.
Фикрлар