Про-лига. "Андижон" яна сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетди
Про-лига 8-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Андижон" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Беллашув тақдирини ҳал қилган ягона гол муаллифи Шаҳбоз Эркинов бўлди. 90+4-дақиқада урилган гол водий клубига 3 очко тақдим этди.
Мазкур натижадан сўнг "Андижон" очколари сонини 17 тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. "Шўртан" ҳисобида 8 очко мавжуд бўлиб, жамоа 7-поғонани банд этган.
Фикрлар