ПСЖ - "Мец": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ПСЖ ҳисобни очмоқда. Ана бўлмасам. 2 киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалабани илиб кетиши мумкин. 2 дақиқагина чидаб берса бўлгани.

  • 90+'

    Парижликлар 9 киши бўлиб ўйнашга қийналмоқда.

  • 90+'

    Мазиз яхши имкониятдан аниқ зарба бера олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Мец" жуда ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Қойил, Кимпембе!

  • 89'

    Бернат жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Уни кийиниш хонасига олиб кириб кетишди.

  • 84'

    Гуйе ўрнига Фадига майдонга тушди.

  • 83'

    Дагбанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 82'

    Булая ўрнига Мазиз ва Ньяне ўрнига эса Амброз майдонга тушди.

  • 81'

    Бернат ҳужумда қоидани бузди.

  • 79'

    Кеджа яна бир тўпни оёқлари билан қайтарди.

  • 77'

    КЕЕЕЕДЖААААА!!! Яна бир супер сейв. 

  • 76'

    "Мец"нинг ўта хавфли ҳужуми ҳимоячилар томонидан қийинчилик билан қайтарилди.

  • 73'

    Нгете Хабиб Диалло ўрнига майдонга тушди. Майдонда Диаллолар қолмади.

  • 69'

    Сарабия ўрнига Кимпембе майдонга тушди.

  • 67'

    Сарабияга узатилган яна бир тўп кучлилик қилди.

  • 66'

    Жаримадан узатилган тўпга "Мец" ҳужумчилари ета олмади.

  • 65'

    Абду Диалло иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

  • 65'

    Ди Мариянинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 63'

    Баккер ўрнига Бернат майдонга тушди.

  • 61'

    Фабиен Сентонзе огоҳлантирилди.

  • 59'

    "Мец" тўпни тез йўқотиб қўймоқда. Улар ПСЖ билан ўйнаган аввалги 2 клуб каби қарши ҳужумларда омадини синаб кўрса яхши бўларди.

  • 56'

    Дракслер огоҳлантирилди.

  • 53'

    Ди Мариянинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 51'

    Сарабияга узатилган тўп анча кучли чиқди.

  • 47'

    Тайм аввалида яна ПСЖ ҳужумда фаол.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Гуйе Ди Мария узатган тўпни тушунмади. Яхши ўйланган ҳужум эди.

  • 43'

    Парижликлар ҳужумда фол ишлатди.

  • 42'

    Бурчак тўпи ўзига қайтганидан сўнг Дракслер жарима майдонига ёриб кирди. Узатмаси эса баландроқдан ўтиб кетди.

  • 40'

    Дагбанинг ўнг қанотдан узатган тўпини дарвозага тўғрилаб қўядиган футболчи топилмади.

  • 39'

    Кеджа супер сейв амадга оширди. Дарвозага секинлик билан йўл олаётган тўпни эса ҳимоячилар тепиб юборди.

  • 39'

    Диалло яна тўпни дарвозага йўналтиришга кечикмоқда.

  • 37'

    Гуйенинг зарбаси кучли, аммо тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 33'

    "Мец"нинг бурчак зарбасини Навас муштлари билан уриб юборди.

  • 33'

    Икардининг бош билан берган яна бир зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 32'

    Сарабиянинг чапроқдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 29'

    Эрреранинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 29'

    Дракслер амалга оширган навбатдаги бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 27'

    Икарди чиройли тарзда тўпни Дракслерга ташлаб берди. Аммо немис хавбекидан ҳимоячилар чаққонроқ чиқди.

  • 25'

    Корнер ҳам наф келтирмади.

  • 25'

    Энди Икардининг узатмаси зарарсизлантирилди.

  • 24'

    Ди Мариянинг узатмасини ҳимоячилар жарима майдони марказига ўтказмади.

  • 22'

    Дракслернинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 18'

    ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми яна ноаниқ пас сабаб узилиб қолди.

  • 13'

    "Мец" посбони Сарабияга зарба бериш имконини бермади.

  • 12'

    Икардининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Қанотдан узатилган тўп анча аниқ бўлиб чиқди.

  • 8'

    Ди Мариянинг узатмасига шериклари етиб кела олмади.

  • 7'

    Ньяне бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо зарба беришга кечикди.

  • 5'

    "Мец" кучли рақибга қарши ҳайиқмай ҳаракат қилмоқда.

  • 2'

    Диаллонинг зарбаси хавфли чиқди. Навас унинг ноаниқлигини сезгач, қўлини тортиб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Учрашув франциялик ҳакам вафоти муносабати билан 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!