ПСЖ, "Ювентус" ва "Атлетико" Аргентина терма жамоаси дарвозабони учун кураш бошлади

ПСЖ, "Ювентус" ва "Атлетико" клублари "Бока Хуниорс" дарвозабони Эстебан Андрада учун кураш бошлашди. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбааларга қараганда Европа грандлари 28 ёшли Аргентина терма жамоаси посбонини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришган. Таъкидлаш керакки, унинг товон пули 22,5 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Андрада “Бока Хуниорс” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!