ПСЖ 2 та тўп фарқи билан олдинда бора туриб, якунда мағлубиятга учради

Франция 1-дивизиони 11-туридан ўрин олган "Монако" - ПСЖ учрашуви ўз якунига етди. Ушбу беллашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, биринчи таймни парижликлар 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган эдилар. Фолланд иккинчи бўлимда дубль қайд этиб, Мбаппенинг 2 голига жавоб қайтарди. Баҳс якуни арафасида Фабрегас пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

Монако

  • Кевин Фолланд 52', 65'
  • Сеск Фабрегас 84'

Лига 1 11-тур

21/11/2020, 01:00

3
:
2
Тугади

ПСЖ

  • Килиан Мбаппе 25', 37'

Стадион: Stade Louis II, Monaco 0 томошабин

Бош ҳакам: Clement Turpin

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Фабрегас ва Кимпембе огоҳлантирилди. 

  • 84'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фабрегаснинг пенальтидан амалга оширган зарбаси аниқ чиқди. 

  • 84'

    Ҳакам ВАРни кўриб чиққан ҳолда Абду Диаллони майдондан четлатишга қарор қилди. Камига, пенальти!

  • 81'

    Руис-Атиль сариқ карточка олди. 

  • 79'

    Сарабия ўрта масофадан зарба йўллади. Бироз ноаниқ. 

  • 77'

    Фолланд ҳужумда қоидани бузди. 

  • 73'

    Неймарнинг бурчакдан узатган тўпини қайтариш ҳимоячиларга у қадар катта қийинчилик туғдирмади. 

  • 69'

    Мбаппе, Перейра ва Курзава ўрнига Руис-Атиль, Паредес ва Баккер майдонга тушди.  

  • 68'

    Неймарнинг жарима майдонига узатган тўпини Манноне ушлаб олди. 

  • 66'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фолланд ҳисобни тенглаштирмоқда. Дубль!

  • 63'

    Мойзе Кин ўзига узатилган қулай пасни голга айлантира олмади. 

  • 60'

    Ди Мария ўрнига Неймар майдонга тушмоқда. 

  • 58'

    Зарбалар бўйича ҳисоб кутилмаган равишда мезбонлар тарафида: 4-2.

  • 55'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Данилу Перрейра ҳужумда фол ишлатди. 

  • 52'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кевин Фолланд ҳисобни қисқартирмоқда.  

  • 50'

    "Монако"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 47'

    Ди Мария жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Мбаппенинг жуда чиройди голи ҳам офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 40'

    Мойзе Киннинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 37'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе яна бир ҳужумни гол билан якунлади. Курашда ғолиб чиқиб, ўнг қанотга тепилган тўпга Манноне ета олмади. 

  • 33'

    Мартиншнинг бош билан берган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

  • 32'

    Мойзе Кин ҳужумда фол ишлатди. 

  • 29'

    Мартиншнинг зарбасиа дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 26'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппенинг зарбаси дарвозабон учун қайтариб бўлмас кўриниш олди. 

  • 23'

    Мбаппенинг жарима майдонига юриши ҳам муваффақиятли бартараф этилди. 

  • 20'

    Данилу Перейра сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 17'

    Желсон Мартиншнинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 15'

    Ди Мариянинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 11'

    Фолланднинг зарбаси Навасга кичик қийинчилик туғдирди. 

  • 8'

    Дагбадан кутилмаган ва ноаниқ зарба!

  • 7'

    Балло-Туренинг узатмаси ўтмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди. 

  • 6'

    Дагбанинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади. 

  • 4'

    Манноне Киннинг нима қилмоқчи бўлганини ўқиб қолди. 

  • 3'

    ПСЖ тўпни назорат қилиш билан ўйинни бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    ПСЖ қуйидаги таркибда ҳаракат қилади:

  • 0'

    "Монако" таркиби қуйидагича:

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Франция 1-дивизионида классик қарама-қаршилик. "Монако" - ПСЖ баҳсини матнли трансляцияда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)