ПСЖ Дани Алвесни ўз томонига оғдириб олмоқчи

Айни дамда “Ювентус”дан кетган ва эркин агент маъқомида юрган Дани Алвес фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

Таъкидлаш керакки, 34 ёшли бразилиялик ҳимоячи ўзининг собиқ устози Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Манчестер Сити” таркибига бориб қўшилиши таҳмин қилинмоқда.

Баъзи манбааларнинг маълум қилишича, Алвес эртага “шаҳарликлар” таркибида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бироқ, Франциянинг L’Equipe нашри бу вақтга келиб ПСЖ ҳам Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилгани ҳақидаги хабарни тарқата бошлади.

Маълумот учун, Алвес якунланган мавсум Италия А Сериясининг жами 34та баҳсида иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!