ПСЖ Диаби учун курашга қўшилди
"Байер" футболчиси Мусса Диаби бир қатор топ клублар эътиборида бўлиб турибди. Эндиликда унга ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "FootMercato" нашри.
Манбанинг таъкидлашича, Луиш Кампуш ўтган ёзда амалга оширилган трансферлари учун қаттиқ танқид қилинган ва у хатосини тўғирламоқчи. Шу сабабли, энди клуб келаси мавсум учун кучли тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, парижликлар Жуд Беллингемни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Диаби ПСЖ академиясида таҳсил олган. У 2019 йилда Франция жамоасидан Бундеслигага йўл олганди. Вингер ушбу мавсумни ажойиб ўтказмоқда. 23 ёшли футболчи "Байер" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди.
Фикрлар